Вилоят бўйича экспорт қилинган товарлар ҳажми ошди

Жорий йилнинг январь-июль ойи давомида вилоят божхона бошқармаси томонидан қиймати 662,1 млн. АҚШ доллари миқдорида товарларнинг экспорт божхона режимига расмийлаштируви амалга оширилди.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан – 216,5 млн. АҚШ долларга ёки 48,6 фоизга кўпайганини кўрсатмоқда.
Экспорт қилинган товарлар асосан:
- мева-сабзавот маҳсулотлари - 206,7 млн. АҚШ доллари ёки 31,2 фоиз;
- металл ва улардан тайёрланган буюмлар – 106,5 млн. АҚШ доллари ёки 16,1 фоиз;
- озиқ-овқат маҳсулотлари - 95,0 млн. АҚШ доллари ёки 14,4 фоиз;
- транспорт ва қисмлари - 75,9 млн. АҚШ доллари ёки 11,5 фоиз;
- тўқимачилик маҳсулотлари - 64,7 млн. АҚШ доллари ёки 9,8 фоиз;
- тамаки маҳсулотлари - 50,3 млн. АҚШ доллари ёки 7,6 фоиз;
- тирик ҳайвонлар ва озуқалари - 16,0 млн. АҚШ доллари ёки 2,4 фоиз;
- тош керамика ва шиша буюмлар - 9,9 млн. АҚШ доллари ёки 1,5 фоиз;
- кимё саноати маҳсулотлари - 8,1 млн. АҚШ доллари ёки 1,2 фоиз;
- электротехника - 7,3 млн. АҚШ доллари ёки 1,1 фоиз;
- бошқа товарлар – 21,7 млн. АҚШ доллари ёки 3,2 фоиз.