Вилоят фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгашига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг 2024 йил 12 мартдаги буйруғига асосан Раббимов Аброр Меҳриддин ўғли вилоят фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Аброр Раббимов 1987 йилда Иштихон туманида туғилган. 2012 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг иқтисодиёт факультети магистратура йўналишини тугатган.
Кўп йиллар тумандаги “Домла Аброрий УМР” фермер хўжалиги бошлиғи бўлган. 2018 йилдан туман қишлоқ хўжалиги бўлимида ишлаб, бўлим бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
А.Раббимов 2020 йилдан ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Иштихон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.