Вилоят ИИБ ходимлари оғир лейкоз ташхиси билан даволанаётган беморга донорлик қилди
- 17.09.2019 10:49
- 446
- Саломатлик
Самарқанд вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари вилоят гемотология марказида оғир лейкоз ташхиси билан даволанаётган Мукаррам Абдуҳафизовага яқиндан ёрдам бериш мақсадида донорлик қилишди.
Шунингдек, бошқарма ходимлари 1998 йилда туғилган, Самарқанд туманидаги Қуйи Арабхона маҳалласида яшовчи ушбу беморнинг чет элда даволаниши учун моддий ёрдам беришга ҳам ҳаракат қилишмоқда.