Вилоят Кенгашининг 13-сессияси 30 май куни ўтказилади

Бу ҳақда Кенгаш раиси Ш.Негматов 27 май куни қабул қилган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, ўн учинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги фармойишида маълум қилди.

Унга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн учинчи сессияси 2025 йил 30 май куни чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Б.Мирзаевнинг ахбороти;

- вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ш.Бойхўрозовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 12 июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” қарорлари ижроси юзасидан ҳисоботи;

- ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорини маъқуллаш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

- вилоятда 2026-2028 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳаларнинг тақдимоти тўғрисида;

- Булунғур туманини 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида;

- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 3 февралдаги “2025 йилда Самарқанд вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 2 майдаги “Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида” қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

- қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш (2-босқич) лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида;

- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан Кенгаш текшируви ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида;

- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши учун коррупцияга қарши курашишга оид услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида;

- бошқа масалалар.