Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси 29 декабрь куни ўтказилади

Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг бугун, 28 декабрда қабул қилган “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, етмиш тўққизинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг етмиш тўққизинчи сессияси 2022 йил 29 декабрь куни соат 09:00 да чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- Самарқанд вилоятининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида;

- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетнинг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;

- Самарқанд вилоятида 2023 йилда юридик ва жисмоний шахслар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида.