Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 102-сессияси бошланди
Сессия кун тартибига 10 га яқин масала киритилган.
Жумладан:
- «Ўзбекистон – 2030» ҳаракатлар режасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришилиши юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ҳамроевнинг ҳисоботи;
- Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти юзасидан бошқарма бошлиғи С.Жабборовнинг ҳисоботи;
- вилоятда 2024 йилнинг биринчи ярим йилида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Сатторовнинг ахбороти;
- вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг вилоят ҳокимининг 2024 йил 24 июлдаги «Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги 214-7-0-Қ/24-сонли қарори билан ажратилган маблағларни ишлатилиши юзасидан ҳисоботи ҳамда бошқа бир қатор масалалар киритилган.