Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 72 сессияси бўлиб ўтмоқда
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарорининг ижроси юзасидан вилоят прокурори Ж.Ҳатамовнинг ҳисоботи;
- Пастдарғом туман ҳокими Ш.Худойбердиев ва сектор раҳбарларининг туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи;
- Вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Ашуровнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-316-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботи;
- Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиязовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2022 йил 5 майдаги 38-сонли видеоселектор йиғилиш баёни ижроси юзасидан ҳисоботи;
- Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Султоновнинг вилоятда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботи;
- Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетида 2022 йилда мақбуллаштирилган маблағларни мақсадли тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарорига асосан Ургут туманида туризм ҳудудларини ривожлантириш бўйича мастер-режалари ишлаб чиқиладиган ҳудудларни тасдиқлаш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 435-сонли қарорига асосан вилоятнинг шаҳар ва туманларида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасидаги инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича бош лойиҳа ва пудрат ташкилотларини тасдиқлаш тўғрисида;
- Вилоят ҳокимлигининг янгиланган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида;
- Вилоят ҳокимининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти иш юритувида қонунийликни таъминлаш тўғрисида”ги 362-7-0-Q/22-cонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида.