Халқ таълими тизимига муносиб кадрлар сараланиб, ишга қабул қилинмоқда

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд филиали билан ҳамкорликда вилоят ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги вакант лавозимлар учун муносиб кадрлар саралаб, лавозимга тайинламоқда.

Бунда вакант лавозимлар Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилиниб, тегишли тартибда номзодлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Номзодлар икки босқич — соҳага доир билим ва кўникмаларини синовдан ўтказувчи тест топширади. Кейинги босқичда белгиланган баллни тўплаган номзодлар вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд филиали вакилларидан иборат комиссия аъзолари томонидан шаффоф тарзда саралаб олинмоқда.

Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси бухгалтерия ҳисоби ва давлат харидлари бўлими мутахассиси, Жомбой ва Паст Дарғом тумани халқ таълими бўлимларининг мудир ўринбосарлари, Жомбой тумани халқ таълими бўлимининг кадрлар билан ишлаш шўъбаси мутахассиси ҳамда Қўшработ тумани халқ таълими бўлими марказлашган молия-бухгалтерия хизмати бош иқтисодчиси вакант лавозимлари учун саралаш босқичлари якунланмоқда.

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.