Халқаро кузатувчилар референдумни кузатиш бўйича иш бошлади
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг референдумни кузатиш миссияси Тошкентда ўз ишини бошлади.
Чекланган миссия таркибига элчи Алберт Йонссон (Исландия) ва унинг ўринбосари Лусине Бадалян (Арманистон) раҳбарлик қилмоқдалар.
Миссия таркиби 10 нафар экспертлардан, шу жумладан. сиёсий, ҳуқуқий, медиа ҳамда сайлов соҳасидаги таҳлилчилар, узоқ муддатли кузатувчилар координатори, ДИИҲБ идораси ходимлари ва маслаҳатчиларидан иборат.
ДИИҲБнинг чекланган миссияси Ўзбекистон МСКнинг таклифини бўлажак референдумда максимал даражада очиқлик ва демократияни таъминлаш истаги сифатида баҳолайди. Асосий гуруҳ экспертларидан ташқари миссия таркибига 14 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳам қўшилади.
Овоз бериш кунидан сўнг Миссия референдумгача бўлган давр ва референдумдан кейинги фактларни кўрсатувчи дастлабки баёнотини тақдим этади.
Шундан сўнг, референдумни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар, тавсияларни ўз ичига олган якуний ҳисобот тайёрланади.