Халқаро хайрия ярим марафонига тайёргарлик ишлари авжида
- 31.10.2019 12:52
- 166
- Самарқанд

Регистон майдонида бўлиб ўтадиган “Samarkand Half Marathon” марафонига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур марафонда баҳслар уч босқичда амалга оширилади: 10 километр масофага соат 9:00 да, 21 километрга соат 09.05 да ва 2 километрга соат 12:15да старт берилади.
Регистон майдонидан бошланадиган марафонга шаҳарнинг машҳур Бибихоним масжиди, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуаси, Улуғбек расадхонаси ҳамда Руҳобод, Амир Темур мақбараси каби диққатга сазовор масканлари жойлашган кўчалар бўйлаб ўтадиган ўзига хос маршрут танланган.
Эалатиб ўтамиз, 1-3 ноябрь кунлари “Samarkand Half Marathon” Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Ярим марафонда тажрибали ҳамда ҳаваскор югурувчилар иштирок этиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- Бугун, 12:17
- Жиноят ва жазо
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- Бугун, 09:07
- Мутолаа
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- Кеча, 17:38
- Таълим