Халқнинг дардига Халқ қабулхоналарида ечим топилаяпти(ми?)

Самарқанд тумани Халқ қабулхонасига жорий йилнинг олти ойида жисмоний ва юридик шахслардан 368 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларда кўтарилган 106 та масала ижобий ечимини топган. Шунингдек, 223 та мурожаатга асосли тушунтириш берилиб, 2 таси рад этилган. Бугунги кунда 37 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Келиб тушган мурожаатларнинг 298 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 60 таси юқори ташкилотларга юборилган. Халқ қабулхонасининг ўзида 10 та мурожаат кўриб чиқилган. Таҳлилларга кўра, мурожаатлар 93 таси 1-сектор, 84 таси 2-сектор, 92 таси 3-сектор, 69 таси 4-сектор ҳудудида яшовчилардан, қолган мурожаатлар бошқа шаҳар, туман фуқаролари томонидан бўлган.

Сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган 20 та оммавий сайёр қабулларда 234 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 239 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 19 таси ижобий ҳал қилинган бўлиб, 220 тасига асосли тушунтириш берилган.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, туманда 2248 та кам таъминланган оилалар бор. Ўтган карантин даврида мурожаатлар асосида 3151 та оилага 2 миллиард 264 миллион сўмлик озиқ-овқат етказиб берилган.

Шундан 632 та боқувчиси бўлмаган оилалар 412 миллион сўмлик, 900 та ногирони бўлган оилаларга 554,15 миллион сўмлик, 980 та карантин даврида озиқ-овқат захираси ва пул маблағлари тугаган, кўп фарзандли оилаларга 679,4 миллион сўмлик, 421 нафар ёлғиз қарияларга 158 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, 15 та шароити оғир оилаларга қорамол берилган.

Мавжуд шароитдан келиб чиқиб, 1405 та оилага тиббий-ёрдам кўрсатилиб, 2100 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. Ишсиз фуқароларни 1426 нафари хақ тўланадиган вақтинчалик жамотчилик ишларига жалб қилинган бўлса, 674 нафари ўз касби бўйича доимий ишга жойлаштирилган.

Илҳом МУРОДОВ,

Самарқанд тумани Халқ қабулхонаси мудири.