ХДП: “Партия электорати манфаати йўлида” лойиҳаси амалиётга тадбиқ этилмоқда
Ўзбекистон халқ демократик партияси шаҳар ва туманлар кенгашлари томонидан партия электорати вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар қалбида касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида, “Партия электорати манфаати йўлида” лойиҳаси амалиётга тадбиқ этилмоқда.
Лойиҳа доираси аҳоли вакиллари ва ёшларни касб-хунарга йўналтириш, доимий иш билан таъминлашга кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни тизимли асосда ҳимоялаш сингари долзарб вазифалар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят ва Самарқанд шаҳар кенгашлари, Самарқанд шаҳридаги “KOIСA” касб-хунарга ўқитиш маркази ташаббуси билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд шаҳридаги ўнга яқин умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирок этишди. Қатнашчиларга марказнинг малакали мутаҳассислари томонидан ахборот технологиялари, компьютер графикаси ва мултимедия тизимлари техниги, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш сингари мавжуд олтита йўналишлар бўйича касб-хунар эгаллаш учун яратилган шароитлар, имкониятлар хақида батафсил маълумот берилди. Ёшлар касб-хунар эгаллаш учун хизмат қиладиган замонавий асбоб-ускуналар, амалий-лаборатория масканлари билан яқиндан таништирилди.
Тадбир давомида ўқувчилар учун “KOIСA” касб-хунарга ўқитиш маркази тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Партия мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказишдаги фаол иштироки учун, бир гуруҳ партия аъзоларига Халқ демократик партияси томонидан эсдалик совғалари топширилди, дейилади ЎзХДП Самарқанд шаҳар кенгаши хабарида.