ХДПчилар 2025 йилнинг ярмида қандай лойиҳаларни амалга оширди?

Халқ демократик партияси вилоят кенгашининг II пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда вилоятдаги барча туман ва шаҳар бўлимлари раислари, партия фаоллари, вилоят Кенгаши ходимлари ва депутатлар иштирок этди. Унда ЎзХДП Самарқанд вилояти кенгашининг 2025 йил биринчи ярим йилида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Пленумда 2025 йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлар, йил давомида амалга ошириладиган лойиҳалар, соҳада йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди ҳамда 2025 йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳа ва долзарб масалалар белгилаб олинди.

Депутат ва партия фаоллари партия фаолиятини янада кучайтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ёш авлодни тарбиялаш борасида таклифларини билдирди.

Йиғилиш сўнгида вилоят партия кенгашида 2025 йил I ярим йиллик рейтинг натижалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришган туман (шаҳар) кенгашлари раислари тақдирланди ва уларга партиянинг диплом ва совғалари топширилди.