Хитой Савдо-саноат палатаси самарқандлик тадбиркорлар фаолияти билан қизиқди
Хитой Халқ Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбари Пан Фуҳуа бошчилигидаги тадбиркорлар делегацияси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига келди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Хитой томонидан қурилиш маҳсулотлари, электротехника, қуёш панеллари, кийим-кечак ва металлургия саноати тармоқлари йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар вилоятимизда иш олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро суҳбат қилди.
Тадбир якунида томонлар бугунги замонга мос ва энг керакли бўлган маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик келишувларини имзоладилар.