Хитойнинг Шинжон Тянжин савдо палатаси бизнес делегацияси Самарқандга келди
Икки томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган учрашувда Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Умаров, Ширин дирекцияси директори А.Қаюмов ҳамда Хитой Халқ Республикаси Шинжон Тянжин савдо палатаси раиси Лин Чинг иштирок этди.
Учрашувда бино-иншоотлар қуриш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, лойиҳа, архитектура, дизайн ва муҳандислик йўналишидаги лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш истиқболлари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, тадбиркорлик ривожининг ҳаракатлантирувчи омилларидан бири бўлган ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш, қўшма лойиҳалар ташкил этиш мақсадида тадбиркорлар билан Б2Б учрашувлари бўлиб ўтди.
Икки томон тадбиркорлари ўртасидаги музокаралар куннинг иккинчи ярмида ҳам давом этди.