Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хонадонида жанговар патронлар сақлаб келаётган шахс аниқланди

20 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Мирсаид Барака кўчасида яшовчи Ю.В. нинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида унинг яшаш уйида 2 дона ов қуроли, Калашников автомати (АК-74) учун мўлжалланган 27 дона 5,45 миллиметрли патрон ва АКМ учун мўлжалланган 6 дона 7,62 миллиметрли патрон, 6 дона 5,5 миллиметрли патрон, 4 дона пахтовон патрон, 4 дона 16 калибрли ов қуроли учун мўлжалланган патрон, 6 дона 16 калибрли ов қуроли учун мўлжалланган гилзалар, 1 дона патрон ҳамда Макаров пистолети учун мўлжалланган 43 дона 9 миллимтерли патрон, 1 дона ов қуролига тегишли бўлган затвор, 1 дона ов қуролига тегишли бўлган ствол ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу жанговар патрон ва қуроллар далилий ашё сифатида холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.