Хоразмнинг энг фаол ижодкорлари асарлари китоб ҳолида чоп этилади
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими томонидан ижодкорларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Китоб ҳақидаги энг яхши шеър, ҳикоя ва бадиий публицистика" танлови ўтказилди.
Унда “Китоб ҳақидаги энг яхши шеър” йўналишида Бекмурод Усмонов (“Агар дўстинг китоб бўлса” шеъри), “Китоб ҳақидаги энг яхши ҳикоя” йўналишида Ширин Собурова (“Дунёнинг боласи” ҳикояси), “Китоб ҳақидаги энг яхши бадиий публицистик мақола” йўналишида Донохон Рўзибоева (“Жажжи юрак изтироблари” мақоласи) ғолиб деб топилди.
Шунингдек, фаол ижодкорлар турли номинациялар бўйича эътироф этилди.
Муҳими, “Ижод” фонди томонидан танлов ғолибларининг асарлари жамланиб, китоб ҳолида нашр қилинади.
Гавҳар ИБОДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими раҳбари.