Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Дунёнинг энг йирик авиакомпаниялари Исроилга парвозларни тўхтатмоқда
🔹 Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий Исроилга ҳужум қилишга буйруқ берди. Бу ҳақда New York Times эронлик уч манбага таяниб хабар беради. Буйруқ Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг чоршанба куни эрталаб Фаластин Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлими ҳақида маълум бўлганидан сўнг фавқулодда йиғилишида берилган. Манбаа таъкидлашича, Эроннинг жавоб кўлами ва ҳужум формати ҳозирча номаълум, аммо мамлакат ҳарбий қўмондонлиги "Тель-Авив ва Ҳайфа яқинидаги ҳарбий нишонларга навбатдаги қўшма зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Яна бир вариант - Эрон ва унинг иттифоқчилари, жумладан Яман, Сурия ва Ироқнинг биргаликдаги ҳужуми.
🔹 Туркияда Олий ҳарбий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Муҳокамалар натижаларига кўра, айрим генерал ва адмиралларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш кутилмоқда.
🔹 Американинг United и Delta Airlines ва Британиянинг энг йирик British Airways авиакомпанияси 1 августдан Исроилга парвозларни бекор қилмоқда. Бу қарор минтақадаги вазиятнинг кескинлашгани ҳамда йўловчилар ва екипажлар учун хавф кучайгани билан боғлиқ.
🔹 Исроил махсус хизматлари Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни Қатарда ўлдириш имкониятига эга эди, бироқ улар сиёсатчини Эронга ташрифи чоғида ўлдиришга қарор қилган.
“Теҳрон марказидаги суиқасд ўша вақтда Ҳания хавфсизлиги учун айнан Эрон масъул бўлганлиги сабабли танланган”, деб ёзади The Jerusalem Post.
🔹 2001 йил 11 сентябрдаги терактни уюштирганликда айбланган беш кишидан учтаси ўлим жазоси ўрнига умрбод қамоқ жазоси эвазига айбини тан олган. Айбланувчилардан бири АҚШда таҳсил олган муҳандис Холид Шайх Муҳаммаддир. Айбловга кўра, у Усама бин Ладенга самолётларни ўғирлаб кетиш ва уларни Жаҳон Савдо Маркази миноралари ва Пентагон биносига киритиш режасини таклиф қилган ва ҳужумни содир етганларни тайёрлашга ёрдам берган.
🔹 Исроил Бош Хавфсизлик Хизмати Бош вазир Бенямин Нетаняху ва унинг ҳукумат вазирларига фақат мустаҳкам бошпанага тўғридан-тўғри кириш имкони бўлган тадбирларда қатнашишни тавсия қилган.
🔹 Россия Федерацияси БМТ Хавфсизлик Кенгашига ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишини қоралаган матбуот баёнотини таклиф қилди. Аммо ҳужжатнинг қабул қилинишига Буюк Британия, АҚШ ва Франция тўсқинлик қилди. Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний маълум қилади.
🔹 Венесуэла президенти Николас Мадуро Илон Маскни Каракасга жангга таклиф қилди, америкалик тадбиркор бунга рози бўлди. "Бу ерга кел, сен ва мен Полиедро [арена]га чиқамиз. Агар сени мағлуб этсам, Марсга саёҳатингни қабул қиламан. Лекин сен мен билан бирга учасан", - деган у. Маск жангга таклифни қабул қилган.