Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Путин Украинадаги можарони ҳал қилиш таклифларини инобатга олишга тайёр. Исроил ва ҲАМАС битим тузишга яқин. Исроилда безгакдан 11 киши ҳалок бўлди
🔹 Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга яқинга ўхшайди. Бу ҳақда CNN исроиллик манбага таяниб хабар беради. Яҳудий давлати ҲАМАСнинг сўнгги жавоби келишув учун томонларга "батафсил музокаралар"ни бошлаш имконини беради, деб ҳисоблайди.
🔹 Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Путин ташкилот аъзоларига Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича таклифлари учун миннатдорчилик билдирди ва Москва уларни инобатга олишга тайёрлигини маълум қилди.
🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинни навбатдаги “тинчлик саммити”га таклиф қилиш мумкинлигини тан олди. Украина президенти, шунингдек, Россия-Украина можаросининг "адолатли якуни" ҳақида гапирди. Унинг фикрича, бунинг учун АҚШ ва Хитойнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари керак.
🔹 АҚШ Украина учун ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини харид қилиш учун 2,2 миллиард доллар ажратди.
🔹 АҚШ президенти Жо Байден "охиригача" президентлик пойгасида қолишга ваъда берди. У ўтган ҳафтадаги Трамп билан муваффақиятсиз баҳслардан сўнг тиббий кўрикдан ўтгани ва ўзини яхши ҳис қилаётганига ишонтирди. АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
🔹 Шиа Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни Ливан-Исроил чегарасидаги вазиятни барқарорлаштиришнинг ягона ва мажбурий шарти, деб билмоқда. "Агар Ғазода сулҳ ўрнатилса, биз ҳеч қандай муҳокамасиз (Исроил ҳудудларини ўққа тутишни) тўхтатамиз", дейди расмийлар. Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати кеча Исроил мудофаа кучларининг иккита штаб-квартирасига 100 та ракета отган. Эрон агар Исроил Ливан билан жанг қилишга қарор қилса, Ҳизбуллоҳ ҳаракатини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтмоқда.
🔹 Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО ёзги саммитида Украинага алянсга аъзо бўлишини тезлаштирадиган аниқ қадамлар таклиф этилиши айтилмоқда.
🔹 Исроилда Ғарбий Нил безгаги тарқалишда давом этмоқда, май ойи бошидан буён 153 нафар беморда касаллик аниқланган, 11 нафар бемор вафот этгани айтилмоқда. Вирус асосан чивин чақиши орқали одамга юқади. Касалликнинг оғир шакли камдан-кам ҳолларда ривожланади.
🔹 Тожикистонда белгиланмаган жойда чекканлик жаримаси деярли уч баравар оширилди. Дунёда тамаки истеъмолини таҳлил қилувчи The Tobacco Atlas порталига кўра, Тожикистонда ҳар йили 5 мингга яқин одам чекиш оқибатидан вафот этади.
🔹 Японияда олимлар янги тиш ўстиришга ёрдам берувчи препаратни ишлаб чиқиш орқали стоматологияда муҳим ютуқ яратишди. Ушбу инқилобий препарат танага инъекция орқали киритилади. Тахминларга кўра, умидвор препарат 2030 йилда сотувга чиқади.