Хорижда бўлган қариндошининг пенсиясини ишончнома орқали олиш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, хорижда бўлган фуқаро Ўзбекистон Республикасига кела олмаган пайтида ишончнома орқали тўланиши мумкин.

Пенсия жамғармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, бунда фуқарога Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан 3 хил мазмундаги асос бўлган маълумотнома берилади. Хусусан:

➖ фуқаро соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келолмаслиги;

➖ фуқарога истиқомат қилиб турган республикада пенсия ёки нафақа тайинланмаганлиги;

➖ доимий рўйхатда турмаслиги тўғрисида.

Ушбу маълумотномалар берилгандан кейин пенсия тикланиб, 12 ойдан ошмаган муддатга тўлаб берилиши мумкин.

Қонунчиликда мазкур маълумотномалар орқали пенсия тайинлаш назарда тутилмаган.

Ишончнома пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади.