Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳимояси: Ўзгаришлардан хабардорсизми?

Самарқанд вилоят судида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда вилоят суди, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари, вилоят оила ва хотин-қизлар, ёшлар сиёсати ва спорт ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, туман, туманлараро ва шаҳар судлари судьялари ва МИБнинг туман, шаҳар бўлимлари ходимлари видеоконференцалоқа орқали қатнашди.

Тадбирда хотин-қизлар ва болалар хуқуқларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиш такомиллаштирилганлиги, боланинг таъминоти учун алимент олиш ҳуқуқлари, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўровонлик учун жазо чоралари кучайтирилганлиги, алимент тўламаганлик учун жазо сифатида жарима солиниши тўғрисида маълумотлар берилди.

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида учраётган айрим муаммоларни самарали ечимига эришиш, болалар ҳуқуқларини моддий томондан ҳимоя қилишда суд қарорларининг роли ва аҳамияти, алимент ундиришда Мажбурий ижро бюролари органларига юклатилаётган қўшимча вазифалари ва ваколатлар, оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг роли ва вазифалари, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда оммавий спортга жалб қилиш ва уларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, судьялар тадбирда Жиноят, Мамурий жавобгарлик ва Жиноят процессуал кодексларига киритилган хотин-қизлар ва болалар хуқуқлари билан боғлиқ бошқа ўзгартиш ва қўшимчалар мазмуни тўғрисида ҳам тушунтиришлар белди.

Туйғун Қурбонов,
Самарқанд вилоят суди судьяси.