ХТБ бошлиғи Паст Дарғом мактаблари қурилиши лойиҳаларини ўрганди

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева Паст Дарғом туманидаги мактабларда бўлиб, таълим сифатини ошириш бўйича қилинаётган ишлар, малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёж, “Самарқанд тажрибаси” асосида мактабларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги ҳолатини кўздан кечирди.

Мактаблар ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессор-ўқитувчилари билан умумтаълим муассасаларида кадрлар сифатини ошириш, ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Педагогларга ўқувчиларга бугунги давр талаби асосида билим бериш, бунинг учун доимий ўз устида ишлаши, қишки таътилни ҳар томонлама фойдали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Бошқарма бошлиғи жорий йилда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориладиган тумандаги 21- ҳамда 74-мактабларнинг бугунги ҳолати, қурилиш лойиҳалари билан ҳам танишиб, зарур тавсиялар берди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.