Хушнудбек Худойбердиев ЎзА раҳбариятида иш бошлади
Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси маълум қилди:
➖ ЎзА бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган блогер ва Масс-медиа фонди директори Хушнудбекни янги масъулиятли лавозим билан табриклайман. Бирга жуда самарали меҳнат қилдик. Ишонаманки, сизнинг ҳаракатларингиз билан ЎзА янги даражага кўтарилади. Сиз у ташкилотга ҳақиқий янги қон бўлиб кираётганингизга ишонаман. Янгилик қилиш осон бўлмайди, тайёр туринг. Омад! - деб ёзди Комил Алламжонов расмий саҳифасида.
Хушнуд Худойбердиев 2013 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келган Жуманазар Мелиқулов ўрнини эгаллаган.
Бунга қадар Х.Худойбердиев Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида ишлаб келаётганди.