Яна бошланди: Сектор раҳбари озиқ-овқат берди, саховат кўрсатди...

Илтимос, давлат томонидан, ҳомийлар ҳисобидан ажратилган маҳсулотни, дори-дармонни етказиб бериб, шундоқ ҳам кўнгли ярим инсонни суратга олманг. Юз-кўзида мунг бўлган кишининг қўлига беш литр ёғ, тўрт кило гуруч ёки макарон, шакар тутқазиб, суратини ижтимоий тармоқда тарқатманг. Ўз ҳисобингиздан берганингизда ҳам буни кўз-кўз қилиш риёга айланмайдими?
Одатда, хайрия, саховат қилган одам бу ишга таъма илинжида ёки бошқаларга кўз-кўз қилиш учун қўл урмайди. Савоб умидида, кўнгилдан чиқариб бажарилади бу амаллар.
Майли, балки кимларгадир, қайсидир идораларга ҳисобот учун керакдир. Аммо буни ҳам ўша одамларга сездирмай суратга олиб қўйиш мумкин-ку?!
Мурувватингиздан баҳраманд бўлган одамнинг фотообъективига қараб суратга тушиши шарт эмасдир..?