Янги китоб: “Тонг таровати"

Бобонор Нортожиев асли пахтачилик. Тумандаги 9-мактабда ўқиган ва математика муаллими сифатида шу ерда меҳнат фаолиятини бошлаган.

Кейинчалик нафақага чиққунга қадар Навоий вилоятида халқ таълими тизимида фаолият кўрсатди.
Ўзининг 70 ёшини қарши олаётган Б.Нортожиев бадиий ижод билан ҳам шуғулланади. Унинг учта шеърий китоби чоп этилган. Муаллифнинг навбатдаги тўпламига кирган шеърлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
Дарвоқе, бугун Б.Нортожиев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинди. Ижодкор муаллимни ушбу ютуқ билан табриклаб, жўшқин ижодий кайфият тилаймиз.