Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги ўқув йили учун таълим кредити ажратиш бошланди

Яқинда олий таълим муассасаларига имтиҳон топширган абитуриентлар учун мандат чиқди. Энди тўлов шартнома асосида талабаликка қабул қилинган ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналарини маблағ билан боғлиқ турли саволлар қийнай бошлайди. Бунинг учун таълим кредити яхши имконият.

Хўш, талабалар учун таълим кредити қайси меъёрий ҳужжат асосида ажратилади? Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси кўтарилса, талабанинг кредит ставкаси ҳам ошадими? Таълим кредити қанча вақтда қайтарилиши керак? Қайси тоифадаги талабалардан гаров ва кафилликлар талаб этилмайди? Таълим кредити олишда хотин-қизлар учун қандай имтиёзлар бор? Кредитни бир ўқув йили учун тўрт даврда, яъни бўлиб-бўлиб олиш мумкинми?

Биз мавзу доирасидаги шу каби саволлар билан акциядорлик тижорат Халқ банки Жомбой филиали бошқарувчиси Шерзод Сувонқуловга мурожаат қилдик.

***

Ушбу видеолавҳа Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти лойиҳаси асосида тайёрланди.