Янги йил ҳангомалари
Қизалоқ ошхонада куймаланаётган ойисини чақиряпти:
- Ойи, тезроқ келинг арча ёняпти.
- Ёнди эмас, ярқираяпти, дейилади, қизим.
- Ойи, тезроқ келинг, диван ҳам ярқираяпти.
***
- Янги йилни қандай кутиб олсанг, шундай ўтказасан, дейишади.
- Хўш…
- Янги йилда свет ва газдан қарзимни узаман, деб ўйлагандим, йил бўйи шуни ўйлаб юрдим.
***
Судья сўраяпти:
- Нима учун ажрашмоқчи бўляпсизлар?
Эр:
- Биласизми, судья жаноблари, менинг хотиним ниҳоятда мижғов. Масалан, март байрамларидан буён арчани қачон чиқариб ташлайсан деб холи-жонимга қўймайди.
***
- Алкоголь ва чекиш ҳақида шунчалик кўп ўқиганманки, Янги йилдан ташлашга қарор қилдим.
- Нимани? Ичишними, чекишними?
- Ўқишни.
***
- Ойиси, сенга Янги йилга нима совға қилай?
- Билмасам…
- Яхши, ўйлаб кўришингга яна бир йил муҳлат.
***
Ўқитувчи болалардан сўраяпти:
- Қайси касбни танлайсиз?
Кимдир врач, кимдир космонавт, кимдир ўт ўчирувчи, Акмал эса Қорбобо бўлишни хоҳлайман деди.
- Нима учун, - сўради ўқитувчи.
- Зўр ишда, бир ҳафта-ўн кун ишлайди, кейин йил бўйи дам олади.
***
Учинчи марта Янги йилга спиртли ичимликлар харид қилишга уриняпман. Ҳар сафар дегустация билан якун топяпти.
***
- Янги йил байрамини нимага ўхшатасан?
- Худди дўкон ва бозорларда «Ким кўп харид қилса, эвазига автомобиль» акциясига.
***
Яхши эркак Янги йилда арчани безайди, жуда яхши эркак эса хотинини.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.