Янги йил турли мамлакатларда: Таиландда ҳамма ҳўл, Европада Рождество ғўласи, Бразилияда "ёнган денгиз"

Таиландликлар Янги йилни уч марта нишонлашади: Европа, Хитой Янги йили ва ўз йил ўзгариши байрами - Сонгкран. Сонгкран апрелда бир неча кун кетма-кет нишонланади. Бу вақтда таиландликлар бир-бирларига бахт тилаш учун кўчага чиқишади ва... бошдан-оёқ бир-бирига сув сепишади. Қанча тез ва кўп намланса, шунчалик кўп бахт келади.

***

Кўпгина Европа мамлакатларида Рождество арафасида ўчоққа ёғоч ёқиш одати бор эди. Анъанага кўра, ғўла бир неча кун давомида каминда ёниши керак. Бу вақт ичида дарахт шароб ва асал билан суғорилган, унумдор ва бахтли йилни таъминлаш учун унга дон ва озиқ-овқат бўлаклари сепилган.

***

Вьетнамда Янги йил кексалар билан бирга нишонланади. Агар етмиш ёшдан ошган одам янги йил дастурхонида ўтирса, унинг ёши, донолиги барча иштирокчиларга тарқалади.

***

Агар сиз Греция Янги йилига бормоқчи бўлсангиз, йўлда каттароқ тошни олишни унутманг. Юнонлар тошни уй эгаси остонасида бойлик тилаб қўйишади. Агар катта тошингиз бўлмаса, энг кичигини олиб, уй эгаларининг муаммолари бу тошдан кўра кичикроқ бўлишини тиланг.

***

Бразилияда "денгиз ёнади". Океан чироқлар билан порлайди. Анъанага кўра, одамлар денгиз маъбудасига шамлар ва тилаклар битилган қайиқчалар суздиришади.

***

Японияда уйлар бахт келтирувчи бамбукдан ясалган хаскаш билан безатилган. Бу ерда йил қувончга тўлиши учун илк дақиқаларда баланд овозда кулишади.

***

Шведлар янги йил арафасида қўшниларининг эшикларидаги ликопчаларни синдириб ташлашади. Парчалар қанчалик кичик бўлса, бахт шунчалик катта бўлади.

***

Микронезия ороллари (Океания)да ҳар йили одамлар ўзларига янги ном олишади. Ёвуз руҳлар келгуси йил уларни топа олмасин.

***

Озарбайжонда байрамда барчани асал билан сийлашади.

***

Ўзбекистонда ҳам Янги йил ҳар бир оилага қувонч ва бахтли лаҳзалар олиб келади. Дўстона ва меҳмондўст халқимиз, байрамни нишонлаш жамул-жам бўлиб, қавм-қариндошдан хабар олади. Гулчамбар чироқларидан порлаётган шаҳарлар, безатилган арча, турли масканларга ошиққан қорбобо, қорқиз болаларга қувонч, энг мазали миллий таомлар, яхши анъаналар - барчасига шарқона экзотика йўғрилган, янги йил қувончларга бой бўлиши учун шўх-шодон кутиб олинади.

Гулнора Холдорова тайёрлади.