Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги йилнинг илк кунида тажрибали ва номдор футболчилар нарпайлик спортчиларга мастер-класс ўтди

Нарпай туманида янги йилнинг илк куниданоқ ёшлар ва спорт соҳасида лойиҳалар иш бошлади.

Жумладан, Нўғай маҳалласидаги сунъий қопламали футбол майдонида ташкил этилган маҳорат дарси ўйинларида жаҳон ва республикамизнинг миллий ва олимпия жамоаларида тўп суриб келаётган футболчилар - Исломбек Кенжабоев ("Jeju United" жамоаси, Жанубий Корея), Расулбек Йўлдошев ("Бунёдкор", Ўзбекистон), Жасур Жалолиддинов ("Локомотив", Россия), Диёр Рамазонов ("Пахтакор", Ўзбекистон) ҳамда пролигада тўп сураётган “Зирабулоқ” жамоаси футболчилари ўз иқтидорларини намойиш этишди.

 

Спорт тадбирида Нарпай тумани ҳокими Ш.Раҳмонов ҳам иштирок этди ва футболнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Шунингдек, номдор ва ёш футболчилар билан бирга майдонга тушди, уларга совға-салом улашди.