Япония ҳукумати тўфон оқибатида мамлакатнинг жанубий қисмидан 580 минг аҳолини эвакуация қилади
Япония ҳукумати мамлакатнинг жанубий қисмидан 580 минг аҳолини “Кроса” тўфони оқибатида эвакуация қилишга чақирди, деб ёзади РИА Новости.
Маълумотга кўра, Япония қирғоқларига жанубий ғарбдан келган тўфон Сикоку ва Кюсю оролларидаги 280 минг аҳоли яшаш жойини вайрон қилишга хавф солмоқда.
Япония метеохизмати хавф даражаси бўлиш эҳтимолини тўрттадан бештага кўтарди.
NHK телеканалининг маълумотига кўра, пайшанба куни Япониянинг ғарбига учадиган 700 га яқин авиа парвозлар бекор қилинган, айрим йўналишларда қатнайдиган темир йўл қатнови тўхтатилган.
“Кроса” тўфони жала сониясига 45 метргача етадиган кучли шамол ва денгизда кучли тўлқинларга сабаб бўлган. Метеорологларнинг маълумотига кўра, айрим ҳудудларда 1000 миллиметргача ёғингарчилик кутилмоқда.
Тайфун шимолга, Япон денгизига қараб ҳаракатланмоқда, ундан кейин Хоккайдо томон йўналишини ўзгартириши кутилмоқда, ўша ерда у кучсизланиши мумкин, дейилади хабарда.