Япония янги императорининг биринчи хорижлик меҳмони АҚШ президенти бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп Япониянинг янги императори Нарухито ўз саройида қабул қилган илк хорижлик давлат бошлиғи бўлди.

Учрашув бугун 27 май, душанба куни Токиодаги император саройида бўлиб ўтди.

Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланьяни сарой олдида Япония Мудофаа вазирлигининг фахрий қоровул бўлинмаси саф тортиб кутиб олди.

Шундан сўнг АҚШ президенти ва унинг рафиқаси саройдаги император меҳмонларни кутиб оладиган "Бамбук зали"га ташриф буюрдилар.

Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли император Нарухито тахтга жорий йилнинг 1 май санасида, Акихито тахтдан воз кечганидан сўнг ўтирди. У Япониянинг 126-императори ҳисобланади.