Японияда Синдзо Абэнинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди
- 14.09.2020 16:30
- 151
- Хориж
Японияда ҳукмрон Либерал демократик партияси раҳбари этиб, ҳукумат бош котиби Ёсихиде Суга сайланди. Бу ҳақда 14 сентябрь куни РИА Новости нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, 14 сентябрь куни ўтказилган сайловда Суга 377 та овоз олган. Унинг рақиблари – собиқ Мудофаа вазири Сигэру Исиба 68 та ва собиқ Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида 89 нафар овоз йиғишга муваффақ бўлган.
Ҳукмрон Либерал демократик партиясининг янги раҳбари Ёсихиде Суга яқин кунларда Япония Бош вазири лавозимини эгаллайди. 17 сентябрь куни у мамлакат Бош вазири лавозимидан истеъфога чиқаётган Синдзо Абэ ўрнига келиши кутилмоқда.
Суга Япония Бош вазири лавозимида Абэ танлаган йўналишни давом эттиришини маълум қилди.
Теглар:
Япония
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа