Япониялик миллиардер Ойга учмоқчи
- 03.03.2021 16:24
- 54
- Хориж
Американинг SpaceX компаниясининг биринчи космик сайёҳи бўладиган япон миллиардери Юсаку Маэдзава ўзи билан бирга Ойга учиш учун саккиз киши йиғмоқда. Бу ҳақда тадбиркор Twitterаги саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатида айтди.
«Мен ушбу миссияда иштирок этишга жамоа йиғяпман. Менга бунинг учун бутун дунёдан саккиз киши керак. Ушбу саёҳатда 10-12 киши иштирок этади, мен ўзим томонидан саккиз кишини таклиф қиламан", деди у.
Бизнесменнинг сўзларига кўра, у билан бирга учадиган ҳар бир киши иккита мезонга жавоб бериши керак: улар Ердаги фаолияти тўғрисида айтиши ва жамоада ишлашга тайёр бўлиши керак. Ойга парвоз 2023 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Ойга учадиган биринчи сайёҳ Маэдзава бўлиши ҳақида 2018 йил 18 сентябрда маълум бўлди. 2020 йил январь ойида у парвоз учун ҳамроҳ қиз топиш умидида танлов эълон қилган эди.
Г.Холдорова тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа