Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ярмаркадаги нарх-наво: Самарқандда ўқув қуроллари учун ота-оналар қанча маблағ сарфлаяпти?

Бекатда автобус кутиб ўтиргандим. Фарзанднинг онасига қилаётган инжиқлиги эътиборимни тортди.

“Ойижон, ўша сумка жудаям ёқди, олиб беринг”, дейди. “Қизим, тушунсангчи, 250 минг экан. Ҳали опанг билан акангга ҳам ўқув қуроллари олишимиз керак. Олиб бераман, фақат бошқа ярмаркаларни ҳам бориб кўрайлик, балким у ерда арзонроқдир...”

Она вазиятни фарзандига тушунтиришга ҳаракат қилаётган эди. Хўш, ҳақиқатан ҳам нарх-наво бозорларда қандай экан? Ушбу ҳолатни ўрганиш учун  шаҳримиз бозорларида ташкил қилинган ярмаркаларни кўздан кечириб чиқдим. Самарқанд шаҳри микрорайон ҳудудининг Буюк ипак йўли кўчасидаги ярмаркада нархлар қуйидагича экан. Мактаб сумкалари 130 минг сўмдан бошланиб, 220 минггача, кундалик дафтар 7 минг сўмдан 20 минггача, 12 варақли дафтарлар  400 сўм , 36 варақлиси 1400 сўм, 48 варақли 2 минг, 96 варақ 3 минг.  Рангли қаламлар 15 минг сўмдан бошланаркан, расм дафтарлар варағини кам кўплигига қараб 5500 сўмдан то 18 минг сўмгача экан. Рангли қоғоз сифатига қараб 5 минг сўмдан 7 минггача , пластилин 7 минг сўмдан бошланаркан, қаламдон 8 минг сўмдан 42 минггача, ручка 500 сўмдан 4 минггача , линейка 3 минг сўм.

 Шодиёна бозорида ташкил килинган ярмаркада кундалик 14 минг сўмдан 20 минггача , сумка 120 минг, 12 варақли дафтар  350 сўм , 36 варақ дафтар 1300 сўм, 48 варақлиси 1400 сўм, 96 варақли  3 минг сўм, рангли қаламлар 8 минг сўмдан 22 минггача, расм дафтарлар 7 минг сўмдан 16 минггача, рангли қоғоз 6 минг сўмдан 8 минггача , пластилин 12 минг сўмдан бошланади. Қаламдон ( пенал ) 8 минг сўмдан 42 минггача , ручка 500 сўмдан 4 минггача, линейка 3 минг, дафтар муқоваси 3 минг сўмдан 8 минггача.

 Янги бозор ярмаркасида кундалик дафтар 13 минг сўмдан 20 минггача, сумка 75 минг сўмдан 180 минггача, 12 варақли дафтар 300 сўм, 36 варақлиси 1300, 48 варақли дафтар 1400, 96 варақли дафтар 3 минг сўм.  Рангли қаламлар 13 минг сўмдан 16 минггача, расм дафтарлар 40 варақлиси 10 минг сўм, 30 варақли 8 минг ,  24варақлиси 6 минг, 12 варақлиси  5 минг сўм. Рангли қоғоз сифатига қараб 5 минг сўмдан 7 минггача, пластилин 9 минг сўмдан 12 минггача , қаламдон ( пенал ) 10 мингдан 30 минггача, ручка 500 сўм, чизғич 4 минг сўм.

Ота-она битта  фарзанди учун ўқув қуролларининг ўртача нархдагисидан оладиган бўлса, микрорайон ҳудудидаги ярмаркадан  321 300 сўм ишлатар экан.

Шодиёна бозоридан харид қилса  301 800 сўм сарфлайди.

Янги бозордан олишса  266 700 сўм маблағ сарфлашар экан.

Қизиқ томони ярмаркадаги ўқув қуроллари бир хил. Лекин нархи ҳар хиллиги одамни ажаблантиради.  Она бекордан бекор ташвишланмаганмикан? Бир оилада икки ёки уч нафар фарзанд ўқисачи?  Ҳали бу рўйхатга мактаб формаси, пойабзал, спорт кийими қўшилмаган. Сотувчилар харидорларга арзон нарсага учмасликни, сал қиммат бўлса ҳам, сифатли нарса тавсия қилишмоқда. Сифатли нарсанинг нархи эса...

 Муниса Шамсиева.