Ярми чўкиб, ярми сув устида қалқиб турган кемалар
Ҳалокатга тушган ҳар бир кема ҳам ўз саёҳатини океанлар тубида тугатмайди. Уларнинг баъзилари узоқ вақт давомида ағдарилган ҳолда сузиб юради. Бугун денгиз ҳали ўз домига тортиб олишга улгурмаган кемаларни кўриб чиқамиз.
World Discoverer
World Discoverer қутб кенгликларидаги круиз саёҳатлари учун мўлжалланганкема корпуси қутб музларига дош бера оладиган тарзда 1974 йилда қурилган эди. Кема 2000 йилнинг 30 апрелида харитада белгиланмаган сув ости қоясига урилиб жиддий шикастланган. Капитан кеманинг чўкиб кетишига йўл қўймасликка қарор қилган ва унисаёзликка қўндира олишга муваффақ бўлган. Қаровсиз қолиб кетган кема кейинчалик талон-торож қилинган. Ҳозирда романтизм мухлислари учун машҳур жойга айланган World Discoverer денгизда абадий муҳрланганча туради.
Mediterranean Sky
1952 йилда Ньюкасл кемасозлик корхонасида қурилган MediterraneanSky круиз лайнерининг сўнгги саёҳати 1996 йилнинг ёзида бўлиб ўтади. Кемага эгалик қилган компания кейинчалик молиявий инқирозга учрайди ва у ҳибсга олинади. 1999 йилда Греция қирғоқларига кўчирилган кема 3 йилдан сўнг аста-секин сувга тўла бошлайди, шу сабаблиушатакка олиниб, саёз жойга кўчирилади. 2003 йилда Mediterranean Sky бир томонга ағдарилади ва 19 йил давомида шу ҳолатда қолмоқда.
"F 313 HelgeIngstad" фрегати
2018 йилнинг ноябрь ойида НАТО машғулотларидан қайтаётган Норвегиянинг “F 313 Helge Ingstad” фрегати “Sola TS” тижорий танкери томонидан сидириб юборилади. Тўқнашув 8 ноябрь куни маҳаллий соат билан 4.03да Норвегиянинг ғарбий қирғоқлари яқинидаги Ҳордаланн атрофида содир бўлади. Жиддий шикаст етказилган фрегат экипаж томонидан ташлаб кетилган ва тўлиқ чўкиб кетмаслиги учун у Эднесета ҳудудидаги қирғоққа қадаб қўйилган.
“Иброҳим Ёким” юк кемаси
2010 йилнинг декабрь ойида Николаев портидан Туркияга йўл олган “Иброҳим Ёким” юк кемаси Қримнинг ғарбий қирғоғи минтақасида бўронга учрайди. Экипаж Тарханкут бурни яқинида лангар ташлашга ҳаракат қилади. Бироқ бўрон корпусида ёриқ ҳосил бўлган кемани лангардан узиб ташлайди вау қирғоқдан бир километр нарида чўка бошлайди. Сурия ва Ҳиндистон фуқароларидан иборат экипажнинг 15 аъзосидан ҳеч бири жабрланмайди.
Иккига бўлинган кеманинг олд қисми чўкиб кетади, орқа қисми ҳали ҳам сув устида қад кўтарганча турибди.
HMAS Protector
"HMAS Protector" 1884 йилда Жанубий Австралия ҳукумати томонидан қирғоқ чизиқи ҳужумларидан ҳимоя қилиш мақсадида сотиб олинган. Бу кема Биринчи жаҳон уруши ва Иккинчи жаҳон урушини ҳам қисман бошдан кечирган.
Тақдир тақозоси билан 1943 йилнинг июль ойида Янги Гвинеяга кетаётган бурғулаш қайиғи билан тўқнашиб кетган "HMAS Protector"нинг занглаган қолдиқларини ҳамон ўша жойда кўриш мумкин.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.