Яхши отга бир қамчи камлик қиляптими?

Ушбу суратлар Самарқанд шаҳрига қарашли Хишрав қўрғонининг Самарқанд кўчасида 15 кун олдин олинган. Гап шундаки, кўчадан ўтувчи катта ариқ Самарқанд тумани фермер хўжаликларига қарашли ерларга сув “етаклайди”. Ҳар йили фермерлар бу ариқни қум ва лойдан тозалашади ва келаси баҳоргача ариқдан олиб чиқилган қум-тупроққа қўл теккизилмайди.
Бу йил ҳам шунақа бўлди. Аммо энди бу кўча текисланган, асфальт ётқизилган, йўлаклари тартибга келтирилган эди. Ҳозир борсангиз, кўча ана шу аҳволда.
Биз туман ҳокимлигидаги мутасаддиларни бу ҳақда огоҳлантирдик, расмларни жўнатдик. Бироқ ҳозиргача ҳеч ким пинагини бузган эмас.
Ҳайронмиз, мутасаддилар маҳалла аҳли томонидан суд органларига мурожаат қилинганидан кейин ишга киришадими?
Қаҳҳор ЖАМОЛОВ,
меҳнат фахрийси.