ЙҲХББ ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келиб чиқиши мумкин.

Шуларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса, довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини, зарурат бўлмаганда, тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта хушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўрайди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати дам олиш кунларини турли нохуш ҳолатларсиз, мароқли ўтказишларини тилайди.