Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Йилнинг энг фаол ёш молиячиси” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” тадбирлари ташкил этилиб, бир қатор номинациялар бўйича танловлар ўтказилган эди.

Эътиборлиси, вилоят молия бош бошқармаси ходими Бахриддин Ўроқов томонидан тақдим этилган молиявий лойиҳа кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан эътироф этилиб, молия вазирлиги томонидан “Йилнинг энг фаол ёш молиячиси” республика кўрик-танловида иккинчи даражали диплом ва махсус эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вилоят молия бош бошқармаси ахборот хизмати.