"Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси" кўрик-танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятининг 16 та туман, шаҳарларида Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 224-сонли буйруғига асосан, “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловининг онлайн тест синовлари бўлиб ўтди.

Танлов жараёни халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази ҳамда бошқарманинг методик хизмат бўлими томонидан Zoom платформаси орқали кузатиб борилди.

Вилоятимиздан ушбу танловда қатнашиш истагини билдирган 900 нафардан ортиқ она тили ва адабиёт ҳамда ўзбек тили фани ўқитувчилари танловнинг туман, шаҳар босқичида биринчи тур, яъни онлайн тест жараёнида иштирок этди.

Шундан, 164 нафар ўқитувчи 40 та тест саволларидан 26 балдан юқори натижани қўлга киритиб, танловнинг иккинчи тури (тақдимот)да қатнашиш имкониятига эга бўлди.