Йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди, дея хабар қилди ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 23 июнь куни соат 23:45 да 22 ёшли С.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида «Қўқон-Бувайда» автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Учкўприк тумани Калтатой қишлоғи ҳудудига етиб келган вақтида номаълум шахслар “Nexia-1” русумли автомашина билан уни тўхтатиб, автомашинаси салонида бўлган 36,7 миллион сўм пулларини ҳамда баҳоси 1,6 миллион сўмлик “Redmi-7” русумли уяли алоқа воситасини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида мазкур жиноятни 32 ёшли М.А., 24 ёшли Ж.Ж., 21 ёшли Ж.Ю. ва М.У. (аёл) содир этганлиги аниқланиб, Ж.Ж. дан “Redmi-7” русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этган барча шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.