Ёлғон гапирадиган киши наф топиш учун юзини вақтинча, қалбини абадий йўқотади
Ёлғон гапирадиган киши наф топиш учун юзини вақтинча, қалбини абадий йўқотади
Ёлғон гап. Инсониятнинг энг доно кишилари ҳечқачон бу “санъат”га қойил қолмаган ва бунданнафратланган. Улар ёлғонда етукликнинг инкор этилиши, ҳалол суҳбат ва ички яхлитликнинг рад этилишини кўрган.
Уларнинг иқтибослари ёлғонни ҳаёт тарзига айлантириб олганларга қарата “жарроҳлик йўли билан” қилинган аниқ нуқтаи назардир.
Суқрот, қадимги юнон файласуфи:
- Бошқаларни алдаётган киши биринчи навбатда ўзини алдаётган бўлади.
Сенека, рим файласуфи:
- Алдамчилик – гапга чечанлик ниқоби остидаги қўрқоқликдир.
Конфуций, қадимги Хитой мутаффакири ва файласуфи:
- Ёлғончи монесиз бўлишга умид қилади, бироқ уаллақачон ишончсизликнинг абадий асири бўлиб қолганлигини билмайди.
Альбер Камю, француз файласуфи:
- Ёлғон – бу ёлғончи одамнинг ҳалол бўлишликдан бош тортгани учун тўлайдиган солиғидир.
Джидду Кришнамурти, ҳинд файласуфи:
- Ҳақиқат билан ўйнашадиган одам бир кун келиб унинг нималигини унутиб қўяди.
Фридрих Ницше, немис файласуфи:
- Алдов ҳукмронликнинг энг арзон шаклидир.
Виктор Франкл, австриялик психиатр, руҳшунос:
- Алдамчи одам сири очилишидан қўрқиб юради. Донишманд эса ҳақиқийликдан қўрқмайди.
Эпиктет, қадимги юнон файласуфи:
- Фойда олиш мақсадида ёлғон гапирадиган киши, қўлга киритганидан кўра кўпроқ нарсани йўқотади.
Лев Толстой, машҳур рус ёзувчиси, мутафаккир:
- Ҳақиқий камситилиш алданган бўлишда эмас, балки алдамчи бўлишдадир.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.