Ёнғин натижасида бир оиланинг 4 аъзоси куйиш жароҳатини олди

2020 йилнинг 8 январь куни соат тахминан 04:00 ларда Шаҳрисабз тумани Хитой маҳалласида яшовчи 47 ёшли фуқаро Н.Б.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ёнғин натижасида Н.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 38 ёшли Г.Э., 10 ёшли Д.Н., 8 ёшли А.Н.лар куйишдан тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин уйдаги гилам тагига ташланган электр токи ёрдамида ишловчи пол иситгичининг қизиб кетиши натижасида содир бўлган.