Ёш йигит ўзидан 30 ёш катта маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди
Жорий йилнинг 11 июнидан 12 июнига ўтар кечаси соат 01:30 да Самарқанд тумани Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 52 ёшли Т.Б. ва 22 ёшли М.С.лар ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик оқибатида М.С. фуқаро Т.Б.нинг юз соҳасига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Воқеа сабаб Т.Б. Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича М.С. ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фуқаро Т.Б. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 2020 йил 22 июнь куни шифохонада вафот этган. Жиноят иши эса ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.