“Ёшлар меҳнат гузари” учун ажратилган ерни сотганлар кимлар?
Яқинда вилоят ҳокимлигида ушбу масала юзасидан ўтказилган муҳокамада бир қатор туманларда “Ёшлар меҳнат гузари” учун ажратилган ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётгани, лойиҳалар ўз вақтида амалга ошмагани танқид қилинганди.
Жумладан, Оқдарё, Ургут, Пайариқ, Иштихон туманларида шундай ҳолатларга йўл қўйилгани қайд этилиб, туманлар раҳбарларига бу камчиликларни бартараф этиш вазифаси юклатилганди.
Шундан сўнг “Зарафшон” газетаси ва zarnews.uz канал ва сайтимизда Ургут ҳамда Иштихон туманларидаги ёшлар меҳнат гузарлари ҳақида материаллар берилди.
Аммо ҳанузгача ушбу материаллар юзасидан мутасаддилар томонидан изоҳ берилмади.
Вилоят ҳокимлигида бугун ўтказилган муҳокамада бу борада Иштихон, Ургут, Булунғур, Пайариқ туманларида олиб борилаётган ишлар етарли эмаслиги яна кўрсатиб ўтилди.
“Ёшлар меҳнати гузари” учун ажратилган ер майдонларидан ўз билганича фойдаланаётган шахслардан ерни олиб қўйиш, уларнинг кимлигини элга ошкор қилишга нима ёки ким тўсқинлик қилади?