Каттақўрғонда барпо этилган “меҳнат гузари”да 21 нафар ёшлар иш билан таъминланди
- 13.11.2020 09:45
- 107
- Самарқанд
Каттақўрғон туманидаги Гўзал маҳалласида “Ёшлар меҳнат гузари” фаолият бошлади.
Тадбиркор Ўктам Aлимов томонидан туман ҳокимлиги захирасидаги ташландиқ ер майдонида мазкур мажмуа барпо этилди. Бунинг учун тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан 1 миллиард сўм сарфлади.
Бу ерда “Ёшлар” клиникаси, ошхона, сартарошхона, телефон таъмирлаш устахонаси, “Китоблар олами маркази” ҳамда қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди.
Натижада ҳудуддаги 21 нафар ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланди.