Ёзги оромгоҳ: Бу йил Самарқандда болаларнинг дам олишларини узайтириш учун 5-давра ҳам ташкил этилади
Бу ҳақда Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Феруза Қиличева маълум қилди.
- Вилоятда 2024 йилги ёз мавсумида 16 та стационар оромгоҳларда 9 610 нафар болани дам олдириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 6 685 нафари жалб этилган, - дейди Ф.Қиличева. - Оромгоҳларда тўртинчи давра шу йилнинг 24 июлидан бошланади. Шунингдек, болаларнинг таътилдаги вақтини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида август ойида 12 кунлик бешинчи даврани ҳам ташкил этяпмиз.