Юқори ҳосил олган фермерлар уч карра кам ер солиғи тўлайди, умумий ер майдонининг 25 фоизига бошқа экинлар экишига рухсат берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги қарори билан фермерларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда.

Хусусан, 2025 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили пахтадан 50 центнер/гектар, ғалладан 80 центнер/гектардан юқори ҳосил олганини солиқ ҳисоботларида акс эттирган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига келгуси йилда:

- ернинг 25 фоизи чорва озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларга ажратилади;

- пахта хомашёси нархи 0,3 фоиз паст белгиланади;

- ер солиғига камайтирувчи коэффициент қўлланилади.

Қўшимча имкониятлар:

- кoоператив фермерлар ишлаб чиқариш воситаларидан биргаликда фойдаланиши мумкин;

- ерни узоқ муддатга ижарага олиш шартлари белгиланади;

- хорижий контрактлар тузиш имконияти яратилади;

- субсидия ва кредит ажратиш механизми такомиллаштирилади.