Самарқандда фермер хўжалиги ерини 50 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
- 20.05.2021 16:05
- 624
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “D.” фермер хўжалиги раҳбари И.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро А.га 50 000 АҚШ доллари ҳамда 1 nа “Nexia-3” русумли автомашина эвазига сотишни режалаштиришиб, 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан И.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!