Банкдан 3,3 млрд. сўм қарзи бўлган Тойлоқдаги фермер хўжалигининг гаровдаги мол-мулки электрон савдога чиқарилди
- 04.10.2023 12:09
- 483
- Жиноят ва жазо
Иқтисодий ишлар бўйича Тойлоқ туманлараро суди қарорига асосан қарздор "Gafurov's bog`lari" фермер хўжалигидан ундирувчи АТБ "Ўзсаноатқурилишбанк" фойдасига жами 3 млрд. 609 млн. сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилган.
Бюро вилоят бошқармаси катта инспектори Фирдавс Шараповга кўра, кўрилган чоралар натижасида қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, мавжуд мол-мулклари хатланган ва қарздор фермер хўжалигига тегишли бўлган гаровга қўйилган мол-мулкини электрон савдога чиқариб сотилган.
Ундирилган пуллар АТБ "Ўзсаноатқурилишбанк" ҳисобига ўтказиб берилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа