Юқори ликвидли маҳсулотларни биржага чиқариш тизимли йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги Фармонига мувофиқ, “Монопол соҳаларни бозор тамойилларига босқичма-босқич ўтказиш, хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш” 56-мақсад сифатида белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдоларига тўлиқ жалб қилиш орқали яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича доимий мониторинг олиб борилмоқда. Бу жараёнда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори талабларига амал қилинмоқда.

Вилоятдаги 26 та пахта кластерлари ва ёғ-мой корхоналари томонидан техник чигит, пахта ёғи, шрот ва шелуха маҳсулотлари белгиланган график асосида биржа савдоларига қўйилмоқда. Жорий йилнинг I чорагида 7 та кластер томонидан 94,9 минг тонна техник чигит, 17 та корхона томонидан 28,9 минг тонна пахта ёғи, 91,6 минг тонна шрот, 66,5 минг тонна шелуха биржага чиқарилди.

Шунингдек, ун ишлаб чиқарувчи 11 та корхона томонидан биржа талаблари бузилгани аниқланиб, уларга огоҳлантириш хатлари берилди ва камчиликлар бартараф этилди.

Э.Тўйчиев,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси